Линклар

Бостон марафони пайтидаги портлашларни уюштирганликда гумонланиб қўлга олиш жараёнида отиб ўлдирилган Темурлан Царнаевнинг ўлими сабаблари расман эълон қилинди.

Маълумотда айтилишича, 26 ёшли Темурлан Царнаев ўқотар қуролдан олган жароҳатлари, боши ва танасига урилган калтак зарбларидан вафот этган.

Бундай маълумот Темурлан Царнаевнинг майити унинг яқинларига топширилганидан сўнг ошкор этилди. Дафн агентлигининг маълум қилишича, Темурлан Царнаевнинг жасадини кўмиш учун қабристон топиш ҳам мушкул бўлган. Чунки қабристонлар маъмуриятлари Темурлан Царнаевни дафн этиш учун жой ажратишдан бош тортган.

Темурлан Царнаев 19 апрел куни полиция билан отишма пайтида ўлдирилган эди. Унинг укаси Жоҳар Царнаев эса қўлга олинган.

15 апрел куни содир этилган Бостон портлашларида уч киши ўлган ва 260 дан ортиқ одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG