Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Америка дипломатияси фахрийси Жеймс Доббинсни ўзининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили лавозимига тайинлади.

Янги тайнлов ҳақида Давлат котиби Жон Керри жума куни маълум қилди.

Етмиш ёшли Доббинс бундан аввал Давлат котибининг Европа масалалари бўйича ўринбосари ва АҚШнинг Европа иттифоқи штаб квартирасидаги элчиси лавозимида ишлаган.

2001 йилдан сўнг у Афғонистон йўналишида иш бошлаган. Толиблар ҳокимияти ўрнига келган биринчи афғон ҳукуматини шакллантириш жараёнида иштирок этган.

Сўнгги йилларда Доббинс АҚШнинг RAND тадқиқот марказига раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG