Линклар

Америкаликлар Царнаевнинг Бостон яқинидаги қабристонга дафн этилишига норозилик билдирмоқда


АҚШда Тамерлан Царнаевнинг Бостон яқинидаги қабристонга дафн этилишига қарши норозилик намойишлари бўляпти.

Ўтган ойги Бостон марафони пайтидаги портлашларни уюштирганликда гумонланган Царнаев қўлга олиш жараёнида отиб ўлдирилган эди.

Пайшанба куни унинг жасади дафн этиш учун қариндошларига берилди. 26 ёшли Темурлан Царнаев ўқотар қуролдан олган жароҳатлари, боши ва танасига урилган калтак зарбларидан вафот этгани айтилмоқда.

Бундай маълумот Темурлан Царнаевнинг майити унинг яқинларига топширилганидан сўнг ошкор этилди.

Дафн агентлигининг маълум қилишича, Темурлан Царнаевнинг жасадини кўмиш учун қабристон топиш ҳам мушкул бўлган.

Чунки қабристонлар маъмуриятлари Темурлан Царнаевни дафн этиш учун жой ажратишдан бош тортган.

15 апрел куни содир этилган Бостон портлашларида уч киши ўлган ва 260 дан ортиқ одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG