Линклар

Покистонда депутатликка номзодларга нисбатан суиқасд ҳаракатлари давом этмоқда


11 майга мўлжалланган парламент сайлови арафасида Покистонда депутатликка номзод бўлган яна икки шахсга нисбатан суиқасд уюштирилди.

Мамлакат шимолий-шарқида кеча “Жамоати Исломий” радикал партиясидан номзод Раж Муҳаммад ва унинг ҳайдовчиси яраланди. Маълумотларга кўра, уларнинг машинаси кетаётган йўлда мина портлаган.

Мамлакат шимолий-ғарбидаги Пешовар шаҳрида “Таҳрики Инсоф” миллатчилар партиясидан номзод Имрон Хон сайлов штаби олдида содир бўлган кучли портлашдан эса ҳеч ким зарар кўрмаган – портлаш содир бўлган пайтда бинода одам бўлмаган.

Жума куни Карачида Халқ миллий партиясидан депутатликка номзод Содиқ Замон Ҳаттак ўзининг уч яшар ўғли билан отиб кетилганди. Шунингдек, аввалроқ Исломободда собиқ бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлими юзасидан тергов олиб борган прокурор Чаудри Зулфиқор Али ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG