Линклар

logo-print

Тожик расмийлари Раштда уч кишини ҳибсга олдилар


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги кеча Рашт водийсида март ойи охирида ўтказилган махсус амалиёт чоғида уч киши ҳибсга олинганини эълон қилди.

Уларга ноқонуний равишда қурол ва гиёҳванд моддалар сақлаганлик айби қўйилмоқда. Шунингдек, ҳибсга олинганлар уюшган жиноятчиликка алоқадорликда ҳам гумонланмоқдалар.

Тахминларга кўра, ушланган уч киши собиқ дала қўмондони Аҳмадовни қўллаганлар. Яқин ўтмишда эътиборли дала қўмондони бўлган Аҳмадов бир неча кун аввал журналистларга ўз тарафдорларига расмийлар томонидан босим ўтказилаётганини билдирганди.

Собиқ дала қўмондони ўз тарафдорларининг жиноятчиликка алоқадорлиги бўйича айбловларни рад этган.

Тожикистон ҳукумати ва исломий мухолифат 1997 йилда беш йиллик фуқаролар урушига якун ясаб, тинчлик шартномаси имзолаганди.
XS
SM
MD
LG