Линклар

Қирғизистонда ҳалокатга учраган АҚШ ҳарбий учоғининг учинчи пилоти жасади топилди. Аввалроқ бу учоқнинг икки учувчиси жасадлари топилганди.

Бортида уч пилот бўлган KC-135 русумидаги ёнилғи қуювчи учоқ жума куни Бишкекдан тақрибан 160 чақирим нарида жойлашган Чалдибар қишлоғи яқинида қулаган эди.

АҚШ расмийлари авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум эканини айтмоқдалар.

Хабарларга кўра, ҳарбий учоқ Бишкек яқинидаги Манас халқаро аэропортида жойлашган АҚШ ҳарбий-транзит базасидан учиб кетгач, радарлардан йўқолган. Айтилишича, бир неча тонна ёнилғи ортилган самолёт Афғонистонга учиб кетаётган бўлган. KC-135 учоғи ҳавода бошқа самолётларга ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG