Линклар

logo-print
АҚШнинг Калифорния штатида мингга яқин ўт ўчирувчи Лос-Анжелес шаҳри шимолий-ғарбида ёнғин тарқалишига қарши кураш олиб бораяптилар. Бу жойда аланга бир неча минг уйга хавф солмоқда.

Шанба куни ўт ўчирувчилар аланга ўчоғининг тақрибан учдан бирини назорат остига олишга муваффақ бўлдилар. Ҳаво намлигининг юқорилиги ва ҳароратнинг пастлиги ёнғинга қарши курашда ёрдам бераётгани айтилмоқда.

Вентура округи расмийларининг маълум қилишларича, ҳозирда 11 минг гектардан каттароқ майдон аланга ичида қолган. Аланга барча ўчоқлари фақат 13 майга борибгина назорат остига олиниши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG