Линклар

Сурия телевидениеси: Исроил Дамашқдаги ҳарбий тадқиқот марказига ҳужум қилди


Суриянинг давлатга қарашли телевидениеси Исроилни пойтахт Дамашқдаги ҳарбий тадқиқот марказига ракета ҳужуми уюштирганликда айблади.

Телевидение ушбу айбловни 5 май куни эрталаб Дамашқда содир бўлган портлашлардан кейин эълон қилди.

Ҳужум оқибатида кўрилган зарар ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатилмади.

Исроил ва яқин иттифоқчиси бўлган АҚШ воқеага дарҳол муносабат билдирмади.

Агар исботланса, бу Исроилнинг уч кун ичида Сурия ҳудудидаги нишонларга уюштирган иккинчи ҳужуми бўлади.

Сурия телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган баёнотда: “Исроил уюштирган янги ҳужумдан мақсад шонли армиямизнинг қақшатқич зарбаларидан эсанкираб қолган террорчи гуруҳлар руҳини кўтаришдан иборат” дейилган.

Сурия мухолифатига ҳайрихоҳ бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, якшанба кунги ҳужум Жамрая ҳарбий тадқиқотлар маркази ва унга яқин жойлашган қурол-аслаҳалар омборига қарши амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG