Линклар

logo-print
Афғонистонда рўй берган учта воқеада НАТОнинг саккиз аскари, жумладан, АҚШнинг етти ҳарбийси ҳалок бўлди.

Бу сўнгги ойларда халқаро коалиция кучлари бир кунда энг кўп талафот кўрган воқеа бўлди.

Расмийларга кўра, Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида америкалик 5 аскар ўлган.

Фараҳ вилоятида америкалик икки аскар Афғонистон армияси аскари кийимдаги шахс ўт очгани оқибатида нобуд бўлган.

Ушбу ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу сўнгги бир йил давомида бир кун ичида америкалик етти ҳарбий ҳалок бўлган учинчи воқеадир.

Айни пайтда, Афғонистон шимолида исёнчилар уюштирган ҳужумда халқаро коалиция кучларининг бир аскари ўлган.

5 май куни Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида Германия Мудофаа вазири Томас де Майзиер Афғонистонда бир нафар немис аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.

- Анча вақтдан бери, мен яна Германия жамоатчилигига кеча Афғонистонда бир немис аскари ҳалок бўлганини маълум қилмоқчиман. Аскарнинг бир неча дўстлари ҳам яраланган. Бу жуда қайғули ва бу хабар ҳаммамизни даҳшатга солди, деди Германия Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG