Линклар

Эрон Дамашқдаги ҳарбий марказга уюштирилган ҳужумни қоралади


Эрон ТИ вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст.

Эрон ТИ вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст Исроил Сурияда амалга оширгани айтилаётган ҳужумни қоралаб, минтақа давлатларини Тел Авивга қарши туришга чақирди.

Эроннинг Press телеканалига кўра, Меҳмонпараст Исроилни “босқинчилик”да айблаб, мазкур ҳужум минтақада беқарор вазиятни юзага келтириш мақсадида атайин уюштирилганини иддао қилган.

Суриянинг давлатга қарашли телевидениеси Исроилни пойтахт Дамашқдаги ҳарбий тадқиқот марказига ракета ҳужуми уюштирганликда айблади.

Телевидение ушбу айбловни 5 май куни эрталаб Дамашқда содир бўлган портлашлардан кейин эълон қилди.

Дамашқдаги ҳарбий марказида рўй берган портлашларда кўрилган зарар ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG