Линклар

Фаластин президенти Пекинга ташриф буюрди


Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Пекинга борди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпинг ва ҳукуматнинг бошқа раҳбарлари билан музокара чоғида Яқин Шарқ тинчлик жараёни асосий мавзу бўлиши кутилмоқда.

Маҳмуд Аббоснинг ташрифи Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Хитойга режаланган душанба кунги сафаридан бир кун олдин амалга ошмоқда.

Нетаняҳунинг Хитой Бош вазири Ли Кецян билан сўзлашуви чоғида Эрон ва Сурия масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Эрон ўз ядровий дастурини амалга ошириши жараёнини секинлаштириш учун Исроил Пекиндан Эронга нисбатан кескинроқ санкциялар қўллашни хоҳламоқда.

Айни пайтда, якшанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Маҳмуд Аббос ва Бенямин Нетаняҳу ўртасида Пекинда учрашув ўтказиш режаланмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG