Линклар

Россия мухолифати экспертлар кенгаши Москванинг Болотная майдонида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлганининг бир йиллиги муносабати билан пойтахтда юриш ўтказди.

Ўтган йил 6 май куни Владимир Путин президент сифатида қасамёдга келтирилиши арафасида Болотная майдонида юзлаб норози намойишчилари ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Зўравонлик пайтида қўлга олинган намойишчилардан 28 кишига нисбатан жиноий иш очилган.

“Сиёсий маҳбусларга озодлик” деган сўзлар ёзилган плакатлар, байроқлар, пуфаклар кўтариб чиқди.

Хабарларга кўра, Москва вақти билан соат 16 да бошланган юришда тахминан 400 киши иштирок этган.

Ташкилотчилар мухолифат акциясида ўн минг одам қатнашишини тахмин қилган эди.

Мухолифатнинг иккинчи норозилик акцияси душанба куни, Болотная майдонида тўқнашув рўй берганига роса бир йил тўлган кунда ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG