Линклар

Тошкент ва Прага янги шартномалар имзолаш имкониятини муҳокама қилди


Ўзбекистон ва Чех Республикаси иқтисодий ва бошқа соҳалар, жумладан, туризм соҳасида ҳамкорликка оид янги шартномалар имзолаш имкониятини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Тошкентдаги Чехия элчихонаси матбуот хизматига таяниб 12uz.com ахборот-портали хабар қилди.

Манбага кўра, икки давлат ўртасида янги келишувлар имзолаш Ўзбекистон Республикасининг (қароргоҳи Берлинда жойлашган) Чех Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов ва Чехия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Томаш Дуб ўртасида бўлиб ўтган музокарада муҳокама қилинган.

Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гинэк Пейхага кўра, ўтган йил икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2011 йилга нисбатан рекорд даража, яъни, 33 фоизга кўпайиб, 66 миллион АҚШ долларига етган.

Айни пайтда, Дилшод Аҳатов Ўзбекистон Республикасининг (қароргоҳи Берлинда жойлашган) Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасини ҳам бажаради.
XS
SM
MD
LG