Линклар

logo-print

Британиялик депутат жинсий тажовузда гумонланмоқда


Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикер ўринбосари Найжел Эванс бир ёш йигитни зўрлаганлик ва бошқа бировига жинсий тажовуз қилганликда гумонланмоқда.

Эванс полиция томонидан ушланиб, сўроқ қилинган, унинг Ланкаширдаги уйида эса тинтув ўтказилган. Кўп ўтмай 55 ёшли сиёсатчини гаров эвазига 19 июнгача озод қилганлар.

Консерватив партия вакили бўлган Эванс матбуот учун чиқарган кечаги баёнотида ўзига нисбат берилаётган барча айбловларни рад қилган.

2010 йили газетага берган интервюсида Найжел Эванс ўзининг гей эканини эътироф этганди.
XS
SM
MD
LG