Линклар

logo-print

Малайзиядаги сайловларда ҳукмрон Миллий жабҳа ғалаба қозонди


Парламент сайловида ғалаба қозонган Миллий жабҳа коалициясининг лидери амалдаги бош вазир Нажиб Раззоқ бўлиб ҳисобланади.

Парламент сайловида ғалаба қозонган Миллий жабҳа коалициясининг лидери амалдаги бош вазир Нажиб Раззоқ бўлиб ҳисобланади.

Малайзияда якшанба куни ўтказилган умумхалқ сайловларида бош вазир Нажиб Раззоқ раҳбарлигидаги ҳукмрон Миллий жабҳа коалицияси ғалаба қозонди. Бу ҳақда Малайзия сайлов комиссияси раҳбари маълум қилди.

Дастлабки натижаларга кўра, Миллий жабҳа парламентдаги 222 ўриндан 112 тасини эгаллайди. Бу ҳукмрон коалицияда ҳукумат тузиш учун етарли овоз бўлишини англатади.

Миллий жабҳа коалициясига 13 сиёсий партия кирган. Бу сиёсий бирлашма Малайзия мустақилликка эришганидан бери, яъни 56 йилдан буён иқтидорда қолмоқда.

Кечаги сайловларда Малайзия мухолифатини Халқ алянси тамсил этди. Адолат халқ партияси, Демократик ҳаракат партияси ва Бутунмалайзия ислом партиясидан иборат бу алянснинг лидери собиқ бош вазир Анвар Иброҳим бўлиб ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Малайзиядаги парламент сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 13 миллион сайловчидан 80 фоизи қатнашган. Мазкур жараённи мингдан зиёд маҳаллий ва 20 дан зиёд хорижлик кузатувчи кузатиб борган.
XS
SM
MD
LG