Линклар

Ўзбекистонда болалар дориси рекламасига вазирликдан изн олиниши лозим


Ўзбекистонда балоғат ёшига етмаганлар учун мўлжалланган дори-дармонларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатисиз реклама қилиш тақиқланди.

Жорий ой бошидан кучга кирган мазкур қонунни Ўзбекистон президенти ўтган ҳафта якунида имзолаган.


Мавжуд тартибга кўра, эндиликда балоғатга етмаганлар учун мўлжалланган дори-дармонни реклама қилиш учун рухсат олмоқчи бўлган аризачи Соғлиқни сақлаш вазирлигига ариза ҳамда сотилажак дори-дармонлар ҳақидаги реклама матни ёки видео ва аудиоматериалларни тақдим этиши лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG