Линклар

БМТ терговчиси суриялик исёнчилар кимёвий қурол ишлатганини айтмоқда


Карла Дел Понте гувоҳлар кўрсатмаларига асосланиб, Суриядаги исёнчилар зарин газини қўллагани хулоса қилинганини айтмоқда.

Карла Дел Понте гувоҳлар кўрсатмаларига асосланиб, Суриядаги исёнчилар зарин газини қўллагани хулоса қилинганини айтмоқда.

Сурия исёнчилари кимёвий қурол ишлатганига оид хабарларни инкор қилмоқда. Сурия Озодлик армияси матбуот вакили Германиянинг DPA агентлигига берган интервьюсида исёнчиларнинг ихтиёрида кимёвий қуроллар йўқ, дея таъкидлади.

Душанба куни БМТнинг Сурия бўйича мустақил комиссияси вакили Карла Дел Понте суриялик исёнчилар кимёвий қурол ишлатганини айтган эди. Дел Понте Швейцария телеканалига берган интервьюсида, шу пайтгача тўпланган далиллар шунга ишора қилмоқда, дея таъкидлади.

Унинг айтишича, терговчилар қўшни мамлакатларга қочиб ўтган қурбонлар ва уларни даволаётган шифокорлар билан суҳбатлашган.

Дел Понте гувоҳлар кўрсатмаларига асосланиб, Суриядаги исёнчилар зарин газини қўллагани хулоса қилинганини айтмоқда. Айни пайтда, ҳукумат кучлари кимёвий қурол ишлатганига оид далиллар топилгани йўқ, дея қўшимча қилди БМТ терговчиси.

Дел Понте зарин гази қачон ва қаерда ишлатилган бўлиши мумкинлигини аниқлаштирмади.

Президент Башар ал-Ассад ҳукумати ва исёнчилар бир-бирини кимёвий қурол қўллаганликда айблаб келмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Дамашқ ҳукуматининг кимёвий қуролни ишлатиши Сурия бўҳронига оид вазиятни “тубдан ўзгартиради”, дея баён қилган.
XS
SM
MD
LG