Линклар

Ўзбекистон қирғиз чегарачиларига тиббий ёрдам кўрсатади


Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги 1378 километрлик чегара чизиғининг 1058 километри аниқланган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги 1378 километрлик чегара чизиғининг 1058 километри аниқланган.

Ўзбекистон фавқулодда ҳолатларда “Найза Сой” чегара постида хизмат ўтовчи қирғиз чегарачиларига тиббий ёрдам кўрсатишга розилик берди. Кабар агентлигига кўра, Жалолобод вилоятининг Чотқол туманида жойлашган чегара постига доир келишув Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари вакилларининг 3 май кунги учрашувида имзоланган.

Қирғизистоннинг Ола Буқа туманида ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги чегара чизиғига оид масалалар, жумладан, Ўзбекистон ҳудуди орқали “Найза Сой” чегара пунктига юкларни етказиш ҳамда қирғиз чегарачиларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинган.

Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида низо ва ноҳуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида баъзи ҳудудларни биргаликда патрул қилиш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Жорий йил бошида Ўзбекистоннинг Сўх эксклави билан Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегарасида чиққан можаро оқибатида икки томон ўртасида чегара чизиғига оид келишмовчиликлар кучайган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегара чизиғининг умумий узунлиги 1378 километрни ташкил қилади, шундан 1058 километри аниқланган.
XS
SM
MD
LG