Линклар

Бан Ки Мун Суриядаги бўҳронни кескинлаштирмасликдан огоҳлантирди


Исроил ҳужум қилган нишонлардан бири экани айтилаётган иншоот.

Исроил ҳужум қилган нишонлардан бири экани айтилаётган иншоот.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил ҳаво кучлари Суриядаги нишонларни ўққа тутиши ортидан бўҳронни янада авж олдирмасликдан огоҳлантирди.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад Исроилни Ал-Қойда “террорчиларига” кўмаклашганликда айблаб, якшанба кунги ҳаво ҳужумининг “ҳар қандай оқибатлари бўлиши мумкинлиги”дан огоҳлантирди.

Исроил расмийлари ҳаво ҳужумида Ливандаги Ҳизбуллоҳ жанггарилари учун Эрондан олиб келинаётган ракеталар нишонга олинганини айтмоқда. Бу кейинги уч кун ичида Исроил томонидан Сурия ичкарисида қилинган иккинчи ҳужум бўлди.

Сурия давлат телевидениеси Жамрая шаҳарчасидаги ҳарбий тадқиқот маркази ва яна иккита иншоотга қилинган ҳужум оқибатида тинч фуқаролар орасида кўплаб талафот бўлганини ва катта зарар етказилганини хабар қилди.

Жамрая тадқиқот маркази шу йилнинг 30 январ куни ҳам Исроил тарафидан нишонга олинган эди.

Миср, Эрон ва Араб Лигаси Исроил ҳужумини қоралади.

Қўшма Штатлар Исроил ўз халқини ҳимоя қилиш мақсадида олдини олувчи зарбалар беришга ҳақли, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG