Линклар

logo-print

Россия мухолифатининг Болотная майдонидаги намойиши


Россия мухолифати аксил-ҳукумат ҳаракатнинг 20дан ортиқ вакилини озод этиш талаби билан Москвада намойиш ўтказди.


Бундан роппа-роса бир йил аввал Москванинг Болотная майдонида ўтказилган кўп минг кишилик намойиш полиция томонидан бостирилган ва юзлаб фаол ҳибсга олинган эди.

Москва мэрияси мухолифатнинг бугун Болотная майдонида 30 минг кишилик намойиш ўтказишига рухсат берди. Шаҳар бўйлаб юриш ўтказиш тўғрисидаги мухолифат аризаси қондирилмади.


Мухолифат полицияни ўтган йилги намойиш пайтида атайлабдан намойишчиларга тўсқинилик қилиб, тадбирга махсус ёлланган провокаторларни юборганликда айблаб келади.



Ўшанда рўй берган зўравонликларга оид “Болотная иши”, деб номланган жиноят иши Россия мухолифатининг бостирилишини англатувчи рамзга айланган.



Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG