Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Испанияда ўтаётган Madrid Open халқаро теннис турнирининг иккинчи турига йўлланмани қўлга киритди.

Биринчи турда 26 ёшли Истомин белгиялик теннисчи Ксавье Малисс билан учрашди. Икки сет давом этган учрашувда Истомин 6:3, 6:2 ҳисобида ғолиб бўлди.

Иккинчи турда ўзбекистон биринчи ракеткаси дунё теннисчилар рейтингида тўртинчи ўринда бўлган испаниялик Давид Феррерга қарши кортга тушади.

Madrid Open халқаро теннис турнирининг мукофот фонди 3,3 миллион еврони ташкил этади.

Ушбу турнирда таниқли теннисчилар Новак Жокович, Рожер Федерер ва Рафаэл Надаллар ҳам иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG