Линклар

logo-print
Россия мухолифати тарафидан 6 май куни Москва шаҳрида ташкил этилган кўп минг кишилик норозилик намойиши ўтган йилги намойишдан фарқли ўлароқ тинч якунланди.

Душанба куни Москванинг Болотная майдонида ўтган намойишда мухолифатнинг 20 дан ортиқ вакилини озод этиш талаблари янгради.

Бундан роппа-роса бир йил аввал ушбу майдонда ўтказилган кўп минг кишилик намойиш полиция тарафидан бостирилган ва юзлаб фаол ҳибсга олинган эди.

Унда мухолифат аъзолари ва оддий фуқаролар Владимир Путиннинг учинчи маротаба президентлик курсисига ўтиришига қарши чиқишган эди.

Мухолифат душанба куни Болотная майдонида ўтган намойишга ўн минглаб киши келганини иддао қилмоқда. Полиция эса 8 минг намойишчи йиғилганини маълум қилди.

6 май куни шу каби намойишлар Россиянинг Санкт-Петербург ва Томск шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG