Линклар

Қирғизистонда авиаҳалокатга учраган АҚШ ҳарбийлари исмлари очиқланди


АҚШ Мудофаа вазирлиги Қирғизистонда юз берган авиҳалокатда ҳалок бўлган уч нафар АҚШ ҳарбийси номларини эълон қилди.

Улар 27 яшар колорадолик капитан Марк Восс, 27 яшар калифорниялик капитан Виктория Пикни ва 30 яшар калифорниялик техник-сержант Герман Маки экани айтилмоқда.

Бортида уч пилот бўлган KC-135 русумидаги ҳавода ёнилғи қуювчи учоқ 3 май куни Бишкекдан тақрибан 160 чақирим нарида жойашган Чалдибар қишлоғи яқинида қулаган эди.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш учун Қирғизистон ҳукумати қошида махсус комиссия тузилган ҳамда унга транспорт ва алоқа вазири раҳбар этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG