Линклар

Бангладеш полицияси қурбонлар сони ошганини пойтахт Даккада қулаган бино деворлари остида қолган одамларни қидириш ишлари давом этаётгани билан изоҳлади.

24 апрел куни Дакка яқинида жойлашган Савардаги Рана Плаза кийим-кечак фабрикаси биноси қулаганидан кейин 2400 киши қутқариб олинган.

Айни пайтда, фожиада тирик қолганлар ва жабрланган одамлар маошлар оширилиши ва товон пули тўланишини талаб қилиб Даккага олиб борадиган автомобил йўлини тўсиб қўйган.

Йўлни тўсиб қўйганлар қулаган бинода жойлашган бешта тикувчилик фабрикаси ишчилари экани айтилмоқда.

Ўтган йил ноябр ойида Даккадаги тикувчилик фабрикасида ёнғин рўй бергани оқибатида 112 киши ҳалок бўлган.

Бу фожиалар Бангладеш кийим-кечак саноатида халқаро хавфсизлик талабларига риоя қилиш кераклиги борасида ҳукуматига босимни кучайтирди.
XS
SM
MD
LG