Линклар

logo-print
Покистон шимол-ғарбида исломий сиёсатчи Муфтий Саид Жононга қарши уюштирилган ҳужумда камида саккиз киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди.

Маҳаллий ҳокимият расмийси Абдул Ҳамид Хаттакнинг Озодликка айтишича, Жонон Ҳайбер Пахтунхва вилоятининг Ҳангу туманидаги бозорда сайловолди кампанияси олиб бораётган пайтда худкуш ўзини портлатган.

Ҳужумда Жамият Уламои Ислом партиясидан вилоят кенгаши аъзолигига номзод бўлган Жононга зарар етмаган.

Бу сўнгги кунларда Исломий партия номзодларига қарши амалга оширилган иккинчи ҳужумдир.

Душанба куни Ҳуррам яқинида партия йиғилиши қатнашчиларига уюштирилган ҳужумда 23 киши ўлган, ўнлаб одам яраланган.

Покистонда 11 май куни парламент сайлови ўтказилади.

Апрел ойи бошидан бери Покистонда сайлов билан боғлиқ зўравонликларда юздан ортиқ одам нобуд бўлди. Аксар ҳужумлар учун масъулиятни покистонлик толиблар ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG