Линклар

logo-print

Самарқандликлар ичтерлама эпидемиясидан хавотирда


Эпидемияга ичимлик сувининг ифлослангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Эпидемияга ичимлик сувининг ифлослангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.


Самарқанд шаҳри чеккасидаги "Супер" посёлкаси аҳолиси ўзлари яшаётган ҳудудда ичтерлама билан оғриганлар сони ортаётганидан ташвиш билдирмоқдалар.

Самарқанд шаҳрининг Боғи Шамол туманидаги “Супер” посёлкасида ўтган ой ўрталарида элликка яқин одам ичтерлама касаллиги ташҳизи билан касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда посёлка вакилларидан бири Озодликка маълум қилди.

– Икки ҳафтача олдин 50 киши қандайдир инфекция билан касалхонага тушганини эшитгандик. Бошида унча ваҳима бўлмади. Ҳозир билсак ТИФ экан. Шу касалга чалинганлар орасида иккита танишим ҳам бор, ҳозир шу диагноз билан касалхонада ётибди, дейди исми сир қолишини истаган самарқандлик.

Самарқанд шаҳрида яшовчи Малоҳат опа ҳам бетоб фарзандини врач кўригидан ўтказиш учун Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борганида ичтерлама касаллиги эпидемияси ҳақида хабар топганини айтади:

- Фарзандимизни бугун иситмаси чиқиб, Самарқанддаги инфекционнийга олиб борсак¸ докторлар ТИФга қарши анализ оламиз, дейишди. Қанақа ТИФ десак, улар хотиржам ҳар эҳтимолга қарши, деб қўяқолишди. Касалхонадан чиқиб кетаётсак ҳамманинг оғзида шу ТИФ. Анализ натижаларини эртага айтишар экан, қўрқиб қолдик. Докторлар ҳач қанақа маълумот беришмаяпти, дейди самарқандлик онахон.

Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмийлари вилоятда ичтерлама касаллиги тарқалганини тасдиқлашмади.

Шаҳардаги 1-сон Юқумли касалликлар шифохонасидагилар ҳам бу ҳақда маълумот беролмасликларини айтишди.

Гарчи расмийлар хавфли касаллик эпидемияси ҳақида аҳолига маълумот беришмаётган эса-да, Самарқанд шаҳри ва туманларида Санитария ва эпидемиология маркази ходимлари аҳолини сувни қайнатмасдан ичмаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантирмоқда.

Самарқандлик Шариф ака шундай эълонлар вилоятда сўнгги кунларда кўзга кўп ташланаётганини айтади:

- Касаллик ичимлик сувидан тарқалган дейиляпти-да. Сувни қайнатмасдан ичманглар, деб огоҳлантиришяпти. Санэпидстанциядагилар ҳаммани ҳозир огоҳлантириб, қайнамаган сувни ичманглар, деяпти. Лекин,сабабини айтишмаяпти улар. Ҳозир қайнатиб ичaяпмиз, дейди Шариф ака.

Ич терлама-ўткир инфекцион касаллик ҳисобланади. Касаллик юққандан кейин яширин даври 7-25 кун бўлиши мумкин. Кейин беморда кучли иситма, қорин қисмида кучли оғриқ ва бош оғриғи пайдо бўлади.

Ичтерлама сув ва озиқ-овқатдан, шунингдек, бемор билан мулоқот натижасида юқиши мумкин.

Ичтерламанинг асосий сабаби ичимлик сув яхши тозаланмагани, канализацияларнинг ифлосланиши эканини айтилмоқда:

- Сув коллектори борку, шу коллекторга канализацион коллектор қўшилиб кетгани сабабли одамлар шундан заҳарланган дейишяпти, дейди Самарқанд шаҳри чеккасидаги "Супер" посёлкаси аҳолиси вакилларидан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG