Линклар

Жанубий Кореянинг “Kukdong Corp.” ширкати “Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнау” (А-380) автомобил йўлини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган шартномани бекор қилиб лойиҳадан чиқди.

Республика Йўл жамғармасидаги манбага асосланиб “Новий Век” нашрининг билдиришича, қиймати 165,2 миллион долларни ташкил қилган лойиҳада 85 километрлик икки қатор асфалт қопламали автомобил йўли ўрнига тўрт қатор бетон қопламали йўл қуриши кўзда тутилган.

Манба “Kukdong Corp.” лойиҳадан чиққани сабабини ширкат “банкрот бўлгани эҳтимоли” билан изоҳлаган.

2009 йил май ойида Ўзбекистон президенти 2009-2015 йилларда умумий қиймати 3 миллирад 440 миллион долларлик биринчи категорияли Миллий автомагистрал йўли қуриш дастурини маъқуллаган.

Дастур ҳукумат ва хорижий кредиторлар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Осиё Тараққиёт банки 2010-2012 йиллар оралиғида миллий автомагистрал йўли қуриш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 600 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган.

2010 йил октябрида Германиянинг “GP Papenburg” ширкати “Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 50 километр қисмини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан 115 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG