Линклар

logo-print

Эронда президентликка номзодлар рўйхатга олинмоқда


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод (ч) ва президентликка асосий даъвогар кўрилаётган Исфандиёр Раҳим Машай.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод (ч) ва президентликка асосий даъвогар кўрилаётган Исфандиёр Раҳим Машай.

Эрон расмийлари 11 июнга белгиланган президентлик сайловида қатнашадиган номзодларни рўйхатга ола бошлади.

Президентликка даъвогарлари беш кун ичида рўйхатдан ўтишлари ва Эроннинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманаи томонидан тайинланган Посбонлар кенгаши аъзолари томонидан текширилиши лозим.

Шундан сўнг президентликка даъвогарлар тўрт ҳафта давомида сайловолди ташвиқот кампанияси олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

Эронда фаолияти чекланган ислоҳотчилар ҳозирча президентликка ўз номзодини кўрсатмагани боис сайлов пойгасида сиёсий консерваторлар пешқадам бўлиши кутилмоқда.

2009 йилда иккинчи муддатга президент этиб сайланган Маҳмуд Аҳмадийнажод бу йилги сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Президент Аҳмадийнажод Вице-президент Исфандиёр Раҳим Машайнинг номзодини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG