Линклар

Озарбайжон парламенти 9000 маҳбусга амнистия қўллашни маъқуллади


Озарбайжоннинг Биринчи аёли, парламент депутати Меҳрибон Алиева ва турмуш ўртоғи Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Озарбайжоннинг Биринчи аёли, парламент депутати Меҳрибон Алиева ва турмуш ўртоғи Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Озарбайжон парламенти қарийб 9000 маҳбусга амнистия қўллашни маъқуллади.

Амнистия ҳақидаги таклиф Озарбайжон президентининг рафиқаси, айни пайтда парламент депутати бўлган Меҳрибон Алиева томонидан сешанба куни киритилган.

Меҳрибон Алиева амнистияни турмуш ўртоғи, иқтидордаги президент Илҳом Алиевнинг марҳум отаси Ҳайдар Алиев таваллудининг 10 май куни нишонланадиган 90 йиллиги муносабати билан таклиф қилган.

Алиевага кўра, амнистияга тушган тахминан 2000 маҳбус қамоқдан озод этилади, 7000 маҳбуснинг жазо муддати камайтирилади.

Озарбайжон парламентининг Сиёсат ва давлатчилик қўмитаси раиси Али Ҳусаиновга кўра, амнистия мамлакат жазони ўташ муассасаларидаги барча маҳбусларнинг учдан бирига таллуқли бўлади.
XS
SM
MD
LG