Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:50

Ногиронларга нафақа бермай қўйишди


7 май куни Озодликнинг "Эркин микрофон"ига қўнғироқ қилган жиззахлик суҳбатдош исмини айтишни истамади. Ўзини кўзи ожиз ногирон деб таништирган суҳбатдошимиз, ногиронлик нафақасини ололмаётганидан шикоят қилди.

- Бизлар Жиззах шаҳрида яшаймиз. 1-гуруҳ ногирониман. Кўзи ожизман. Оилавий шароитим оғир. Фақат нафақага кун кўраман. Илтимос қилишимизга қарамасдан, ҳокимиятга бориб ëлворишимизга қарамасдан бизга пенсияни беришмаяпти вақтида. Баҳона қилишади пул йўқ деб. Ким билади нима мақсадда ишлатишаяпти. Билмадик кимга энди арз қиламиз.

Озодлик: Неча ойдан бери беришмаяпти нафақани?

- Апрел ойини беришардида 20га олиб бормасдан. Ҳозир уже 10 май келаяпти. Йўқ, дейишаяпти.

Озодлик: Нафақа неча пул ўзи?

- Бор йўғи 155 минг.

Озодлик: Шуни ҳам беришмаяпти-а?

- Шуни ҳам беришмаяпти баҳона қилиб.

Озодлик: Ҳокимиятда кимга мурожаат қилдинглар?

- Ҳокимиятга чиқдик. Телефон рақамини бераман. 226-56-69 номерга телефон қилдик 72лик код билан. Ҳал қилиб беринг, десак, ҳали ҳам чора кўрилгани йўқ.

Озодлик: Ҳал қилиб берамиз деб ваъда қилишдими?

- Ваъда қилишди, лекин ҳали ҳам ваъдага биноан иш бўлмаяпти.

Озодлик: Конкрет кимга мурожаат қилдинглар?

- Исм шарифини билмайман лекин.

Озодлик: Неча кишига бермаяпти?

- 30-40тача бор.

Озодлик: Кўзи ожизлар-а?

- Ҳа.

Озодлик: Қанақа қилиб кун кечираяпсизлар унда?

- Қарз қилаяпмиз. Қарз олган олаяпти, ололмаган қийналиб қолаяпти. Уйида овқати йўқ, нони йўқ. Қанақа ҳаëт бўлди. Кимга додимизни айтамиз бу аҳволда. Бозорга чиқиб тиланчилик қиламизми энди.

Озодлик: Исмингизни айтишни истамайсиз-а?

- Айтолмайман ака.

Озодлик: Нимадан қўрқасиз? Айтсангиз, сизга босим ўтказишадими?

- Балки босим ўтказар. Билиб бўлмайдида. Сир бўлиб қолса қолсин, дейди исми сир қолишини истаган кўзи ожиз тингловчи.

Жиззахлик тингловчимиз берган рақам бўйича телефон қилганимизда, гўшакни Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Рустам Кенжаевнинг ўзини Нуриддин, деб таништирган ёрдамчиси кўтарди.

- Нуриддинман. Иқтисод масалалари бўйича ўринбосар ëрдамчисиман.

Озодлик: Мен бир масала бўйича телефон қилаяпман. Бизга жиззахлик кўзи ожиз ногиронлар чиққан эди. Мен журналистман. Исмим Фаррух Юсуфий. Озодлик радиосидан телефон қилаяпман. Кўзи ожизлар чиқишди. “Ўтган ойнинг нафақасини ололмаяпмиз. Ўзи бор-йўғи 155 минг. Мана шу рақамга ҳокимиятга қўнғироқ қилдик. Берамиз дейишдию беришмаяпти" деяпти.

- Кимга айтган экан ҳокимиятдан.

Озодлик: 226-56-69 рақамига қўнғироқ қилишган экан.

- Ким экан? Исмларини айтдими?

Озодлик: Исмини айтмади. Айтишга қўрқди. Озодлик радиосига шикоят қилсак бизга босим бўлмасмикан деб қўрқишди.

- Йўқ, нимага анови бўлади. Муаммо бўлса, улар айтмаса, биз қаердан биламиз уларда қанақа муаммолар бўлаëтганини.

Озодлик: Мана мен сизга айтаяпман. Кўзи ожиз ногиронларга нафақа берилмаяпти экан.

- Қайси ойники экан?

Озодлик: Апрел ойиникини ололганимиз йўқ ҳали ҳам дейди. Одатда ойнинг ўртасига келиб 20га қолмасдан берарди. Ҳозир 10 май яқинлашиб қолаяпти, қийналиб қолдик. Бошқа тирикчилик манбаси йўқ деб хафа бўлишаяпти.

- Яхши ҳозир буни айтамиз. Иқтисод бўйича ўринбосарга айтамизда буни. Гаплашиб кўради.

Озодлик: Исмлари ким у кишининг?

- Кенжаев Рустам.

Озодлик: Нафақалар ушланиб қолишининг сабаби нимада?

- Уни билмаймизку ҳозир. Айтаяпманку айтиб кўрамиз. Сабабини аниқлаймизда. Бизга ҳеч ким айтмаган бу нарсани, деган ваъдани нафақаларини ололмаётган жиззахлик кўзи ожиз ногиронларга етказишимизни тайинлади Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалр бўйича ўринбосари Рустам Кенжаевнинг ёрдамчиси Нуриддин.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG