Линклар

logo-print
Афғонистонга парвоз қилаётган НАТО учқичларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланиб келган Душанбедаги Франция ҳарбийлари 1 июлгача Тожикистонни тарк этади.

Тожикистондаги ахборот агентликларига кўра, Франция Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийлари олиб чиқилишини Тожикистон ҳукуматига маълум қилган.

Душанбе аэропортига 2001 йилда жойлаштирилган Франция аскарларининг ватанига қайтиши ўтган ой бошланган.

Франция Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ўтган давр мобайнида француз аскарлари қарийб 11 минг самолёт парвозига техник хизмат кўрсатган.

Душанбе аэропорти орқали Афғонистонга 89 000 НАТО аскари ва 14 500 тонна юк ташилган.
XS
SM
MD
LG