Линклар

logo-print

Ислом Каримов ҳамкасбларини ғалаба куни билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларига 9 май - фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 68 йиллиги муносабати билан ўз табрикларини йўллади.

9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, йилдан йилга сони камаяётган II жаҳон уруши қатнашчилари жорий йилда 500 минг сўмдан пул мукофоти олишади.

II жаҳон урушида жами 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик қатнашган. Улардан 450 минг киши ҳалок бўлган, 130 минг киши бедарак кетган.

Расмий маълумотларга кўра, айни дамда Ўзбекистонда 5 мингдан кўпроқ уруш фахрийси қолган. Улар орасида жабҳада қон кечганлар сони саноқлидир.
XS
SM
MD
LG