Линклар

Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакат ҳукуматининг Россиядан газ импортини қайта йўлга қўйиш бўйича баёнотларини кескин танқид қилди.

Сешанба куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида журналистлар билан ўтган суҳбатда Саакашвили Россияни Грузия учун энергия манбаси сифатида кўриш “Грузиянинг мустақил йўналишини ўзгартириш билан тенг" эканини билдирди.

Михаил Саакашвилига кўра, Грузия энергетика соҳасида қўшни Озарбайжон билан ҳамкорлик қилиши ва бу борада Россиядан тамоман мустақил бўлиши керак.

Грузия президенти мамлакат Бош вазири Бидзина Иванишвилидан бу бўйича изоҳлар кутаётганини таъкидлади.

Душанба куни Грузиянинг Энергетика ва маъданли заҳиралар вазири Каха Каладзе Тбилиси Россия гази импортини қайта йўлга солиши кекралигини айтган эди.

Грузия 2007 йили Россия табиий газидан воз кечиб, зангори оловни Озарбайжондан сотиб ола бошлаган.
XS
SM
MD
LG