Линклар

logo-print

Британиядаги “Save The Children” - "Болаларни Асранг" халқаро хайрия ташкилоти чиқарган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ҳар минг боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади.

Британиядаги “Save The Children” - "Болаларни Асранг" халқаро хайрия ташкилоти чиқарган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ҳар минг боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади.


176 мамлакатдаги болалар ўлими холатлари тадқиқ этилган ҳисоботда Ўзбекистон 105 - ўринда.

“Save The Children” ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар минг боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади.

Дунёга келганидан сўнгги 30 кун мобайнида рўй берадиган болалар ўлими ҳоллари эса Ўзбекистонда ҳар минг болага 15тани ташкил этади.

Янги ҳисоботга кўра, дунё бўйича ҳар йили 1 миллиондан ошиқ бола туғилиши билан ўлади.

“Save The Children” тадқиқотчилари бола туғиш учун дунаёдаги энг яхши мамлакат сифатида Финляндияни танлаганлар. Бу мамлакатда болалар ўлими деярли йўқ.

Конго, Афғонистон, Эфиопия, Покистон, Танзания, Хитой Индонезия, эса аксинча, она бўлиш учун энг ёмон мамлакатлардир.

Дунёдаги болалар ўлими билан боғлиқ ўтган йилдаги холатларнинг учдан икки қисми шу мамалакатларда қайд этилган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон “Save The Children” рўйҳатида 65-ўринда, Туркманистон-99 ўринда, Қирғизистон эса -104 ўринда.

Тожикистон рўйҳатда 124 –ўринни эгаллаб турибди. Тожикистонда ҳар минг боланинг тўққизтаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади.

Туркманистонда бу рақам биттага кам. Қирғизистонда ҳар минг боладан 7таси, Қозоғистонда эса 5таси туғилиши билан ўлади.

Мутахассисларга кўра, Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ жойларида аёллар саломатлиги заиф, камқонлик ҳамда экология бузилиши билан боғлиқ хасталиклар кўп.

Мустақиллик йилларида мамлакат аксар аҳолисининг турмуш даражаси бир неча баравар тушиб, тиббий ҳизмат сифати пасайгани айтилади.

Шаҳарларда аҳвол бирмунча яхши, лекин кўп ҳолларда тиббий ҳизмат беморнинг чўнтагига қараб қилинади.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, кўзи ёриётган аёлларнинг оила аъзолари барча дори-дармонларни топиб келтиришга мажбур. Оила фарзанд кўрганида ҳам, барибир, сарф-харажатларни ўзлари кўтаришлари керак бўлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG