Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:18

“Save The Children”: Дунёда 1 миллиондан ошиқ бола туғилиши билан ўлади


Британиядаги “Save The Children” халқаро ташкилоти чиқарган янги ҳисоботга кўра, ҳар йили дунёда 1 миллиондан ошиқ бола туғилиши билан ўлади.

176 мамлакатдаги болалар ўлими холатлари тадқиқ этилган мазкур ҳисоботда Ўзбекистон 105 - ўринда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар минг боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади. Дунёга келганидан сўнгги 30 кун мобайнида рўй берадиган болалар ўлими ҳоллари эса Ўзбекистонда ҳар минг болага 15тани ташкил этади.

“Save The Children” ҳисоботига кўра, бола туғиш учун дунаёдаги энг яхши мамлакат Финляндия.

Конго, Афғонистон, Эфиопия, Покистон, Танзания, Хитой Индонезия, эса аксинча, оналар учун энг ёмон мамлакатлардир.

Дунёдаги болалар ўлими билан боғлиқ ўтган йилдаги холатларнинг учдан икки қисми шу мамалакатларда қайд этилган.
XS
SM
MD
LG