Линклар

logo-print
Швеция пойтахти Стокхолм шаҳрида "ABBA" музейи очилди. Музей очилишида афсонавий гуруҳ аъзоси Бьорн Улвеус ва гуруҳнинг бошқа аъзолари қатнашди.

Агнета Фелтског Британияда янги албом чиқараётгани боис музей очилишида қатнаша олмади.

Музейдаги экспонатлар орасида "ABBA" гуруҳи солистларининг кийимлари, чолғу-асбоблари, дисклари бор. Музейга ташриф буюрувчилар гуруҳнинг бешинчи аъзоси бўлиб, ABBA қўшиқларини айтиб кўришлари мумкин.

Швециянинг "ABBA" гуруҳи 1972 йилда ташкил топган ва орадан ўн йил ўтиб тарқаб кетганди.

Ўтган қирқ йил мобайнида "ABBA" гуруҳи албомлари 378 миллиондан ортиқ нусхада сотилди.
XS
SM
MD
LG