Линклар

logo-print
Ўзбекистон аҳолиси сони 30 миллион кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси маълумот тарқатди.

Ўзбекистон матбуотининг Статистика қўмитасига таяниб 8 май куни хабар беришича, 2013 йилнинг 1 январигача республикада 29 миллион 994 минг одам яшаган. 2013 йилнинг биринчи чорагида 81 минг чақалоқ туғилган.

Статистик маълумотларда Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоизи эркак, 50 фоизи аёл экани, фуқароларнинг 51 фоиздан ортиқроғи шаҳарларда ва 48 фоиздан кўпроғи қишлоқларда яшашаши қайд этилган.
XS
SM
MD
LG