Линклар

Германияда Освенцим собиқ қўриқчиси ҳибсга олинди


Освенцим концлагери маҳбуслари. Сурат 1945 йил январида Совет армияси маҳбусларни озод этаётган пайтда олинган.

Освенцим концлагери маҳбуслари. Сурат 1945 йил январида Совет армияси маҳбусларни озод этаётган пайтда олинган.

Германия полицияси Иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистларнинг Освенцим концлагеридаги маҳбусларни ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётган собиқ қўриқчини ҳибсга олди.

Lenta.ru нашрининг хабар беришича, 93 ёшли Ганс Липшиц Германиянинг Аален шаҳридаги уйида қўлга олинган. Прокуратура фашистлар лагерида Липшиц айнан нима иш билан шуғулланганини аниқламоқчи. Дастлабки маълумотларга қараганда, у маҳбусларнинг ўлдиришида бевосита қатнашмаган, лекин жиноятларни амалга оширишга ёрдам берган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Полшанинг Освенцим шаҳри яқинидаги фашистлар лагерида 1 миллон 300 мингга яқин киши қатл қилинган.
XS
SM
MD
LG