Линклар

Афғонистон жанубида чорашанба куни ўтказилган аксилпокистон намойиши зўравонликларга айланиб кетди. Маълумотларга қараганда, зўравонликларда камида 11 одам ўлган.

Юзлаб афғонистонликлар чегарадаги баҳсли ҳудудда Покситон ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувларга норозилик билдириб, чоршанба куни Қандаҳор вилоятидаги Майванд шаҳрида намойиш ўтказган эди. Хабарларга қараганда, намойишчилар ичига яширинган толиблар полициячиларга қарши ўқ отган.

Афғонистонда сешанба куни ҳам “Покистонга ўлим” шиори айтилган норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Афғонистон ва Покистон чегарачилари ўртасидаги отишма ўтган ҳафта содир этилган. Мазкур воқеада Афғонистоннинг бир полициячиси ўлдирилган ва Покистоннинг икки ҳарбийси яраланган эди.
XS
SM
MD
LG