Линклар

Исроил полицияси Қуддуснинг бош муфтийси Муҳаммад Ҳусайинни ҳибсдан озод қилди.

Муҳаммад Ҳусайин 8 май куни куни Қуддусдаги Ал Ақсо масжидидаги тартибсизликларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган эди. 7 май куни мазкур масжидда мусулмонлар яхудийларга тош ирғитганликлари хабар қилинганди.

Исроил ҳукумати расмийси Микки Розенфелднинг айтишича, муфтий “жамоат тартибини бузганлик” айблови юзасидан тушунтириш олиш мақсадида ўз уйидан полицияга олиб кетилган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
XS
SM
MD
LG