Линклар

1945 йил 9 май куни фашистлар Германияси устидан эришилган ғалабанинг 68 йиллиги муносабати билан Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парад ўтказилди.

Парадни Россия Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу қабул қилди.

Йиғилганлар олдида чиқиш қилган Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотираси россияликлар қалбида абадий сақланиб қолишини таъкидлади:

- Биз, фашистлар ғайриинсоний қонли режаларини амалга ошириб дунёни эгаллаб олишига айнан Россия, Совет Итифоқи йўл қўймаганини ҳар доим ёд этамиз, дея баёнот берди Владимир Путин.

Москвадаги ҳарбий парадда 11 000дан ортиқ аскар, юздан ортиқ ҳарбий техника, 68 та самолёт ва вертолёт намойиш қилинди.

Байрам тадбирида Россия Бош вазир Дмитрий Медведев, ҳукуматнинг юқори лавозимли раҳбарлари, армия қўмондонлари, уруш фахрийлари ва бошқалар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG