Линклар

Покистон президенти собиқ Бош вазирнинг ўғли ўғирланганини қоралади


Покистон собиқ Бош вазири Юсуф Риза Ғилонийнинг ўғли Ҳайдар Ғилоний ўғирлаб кетилишидан бир оз олдин олинган фотосурат, 2013 йил 9 май.

Покистон собиқ Бош вазири Юсуф Риза Ғилонийнинг ўғли Ҳайдар Ғилоний ўғирлаб кетилишидан бир оз олдин олинган фотосурат, 2013 йил 9 май.

Покистон жанубидаги Пунжоб вилоятида қуролли шахслар сайловолди ташвиқот кампанияси олиб бораётган одамларга ҳужум қилиб¸ собиқ Бош вазир Юсуф Риза Ғилонийнинг ўғлини ўғирлаб кетди.

Покистон полициясига кўра, пайшанба куни Мултан шаҳрида бир гуруҳ қуролли шахс сайлов кампанияси ўтаётган жойга бостириб кириб 11 май куни ўтказиладиган сайловда вилоят бошқарув кенгаши аъзолигига номзод бўлган Ҳайдар Ғилонийни ўғирлаб кетган.

Ҳужум қилганлар Ғилонийнинг қўриқчиларидан бирини отиб ўлдирган, беш нафарини ярадор қилган.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Ҳайдар Ғилоний ўғирлаб кетилганини кескин қоралади.

9 май Покистонда сайловолди ташвиқоти олиб боришга рухсат этилган охирги кун ҳисобланади.

Сўнгги ҳафталар давомида сайловда қатнашадиган номзодлар ва сиёсий партиялар идораларига қарши деярли ҳар куни ҳужумлар уюштирилди.

Пайшанбага ўтар кечаси мамлакат бўйлаб, жумладан Карачи, Кветта ва Ҳайбер Пахтунхва вилоятларида сайлов номзодлари ва партиялар идораларига қарши бешта ҳужум амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG