Линклар

АҚШ 2014 йилдан кейин Афғонистонда 9 та базани сақлаб қолмоқчи


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобул университети ташкил этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирида сўзламоқда, 2013 йил 9 май.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобул университети ташкил этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирида сўзламоқда, 2013 йил 9 май.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай халқаро коалиция кучлари 2014 йил охирида мамлакатдан олиб чиқилганидан кейин Қўшма Штатлар Афғонистонда тўққизта базани сақлаб қолишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Пайшанба куни Кобул университети талабалари олдида чиқиш қилган президент Карзай АҚШ Афғонистонда ўз базаларини сақлаб қолишига рухсат берилиши учун Кобул ҳукумати қатор шартлар қўйганини урғулади.

Карзай бу талаблар орасида толиблар билан тинчлик музокараларини тезлатиш, Афғонистон хавфсизлик кучларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни қайта тиклаш, бошқарув тизимини яхшилашда Қўшма Штатлар томонидан ёрдам кўрсатилиши каби талаблар ҳам борлигини қўшимча қилди.

Ҳозир АҚШ ва Афғонистон 2014 йилдан кейин Американинг қанча аскари Афғонистонда қолиши борасида сўзлашувлар олиб бормоқда.

Вашингтон Афғонистон бўйича 2014 йилдан кейинги режасини ошкор қилмаган.
XS
SM
MD
LG