Линклар

logo-print
Озод Европа Озодлик радиосининг Туркманистон шимолида жойлашган Туркманобод шаҳридаги мухбири полиция томонидан ҳибсга олинди.

30 яшар Ровшен Язмуҳамедов 2012 йил сентябр ойидан бери Озодлик радиоси Туркман хизматига мухбири бўлиб ишлаётган эди.

У ўз мақолаларида асосан ижтимоий масалаларни ёритиб келган.

9 май куни Язмуҳамедовнинг яқинлари Озодлик радиосини у душанба куни ҳибсга олингани ҳақида хабардор қилди.

Туркманистон расмийлари Озодлик мухбирининг нима сабабдан қўлга олингани ҳақида ҳозирча тушунтириш бергани йўқ.

Яқинларига кўра, Ровшен Язмуҳамедов авваллари Туркманистон хавфсизлик хизматлари ходимлари томонидан бир неча бор сўроққа тутилган.
XS
SM
MD
LG