Линклар

АҚШнинг Бостон шаҳридаги марафонда содир этилган террор актига алоқадорликда гумон қилинган Тамерлан Царнаев АҚШда дафн қилинди.

Бироқ Тамерланнинг қаерга кўмилгани ошкор қилинмади.

Полиция эълон қилган баёнотда Тамерланнинг жасади сўнгги бир неча кун ичида сақланган Массачусет штати Вустер шаҳрининг дафн бюроси биносида эмаслиги билдирилган.

Чечен миллатига мансуб 26 яшар Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция ходимлари билан содир бўлган отишмада ҳалок бўлган.

Қўлга олиш пайтида оғир яраланган Тамерланинг укаси Жоҳар Царнаев ҳозир Бостон шаҳри қамоқхонасининг тиббий марказида судни кутмоқда.

Агар айбдор деб топилса, Жоҳар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 15 апрел куни Бостон шаҳрида амалга оширилган портлашларда уч киши ўлган, 260 дан ортиқ одам яраланган.
XS
SM
MD
LG