Линклар

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга томчилаб суғоришни ташкил этиш мажбурият сифатида юкланади.

Norma.uz нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон президентининг жорий йил 1 майидан бошлаб кучга кирган 1958-сонли қарорига биноан ҳокимиятлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар билан тузиладиган ижара шартномаларида томчилаб суғориш қоида сифатидаги мажбурият қаторида қайд этилиши шарт.

Бундан ташқари фермерларга сув тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича инвестиция мажбуриятлари ҳам юкланади.

Мазкур қарорда айтилишича, бундай мажбуриятлар асосан мева-сабзавотчилик, узумчилик ва полиз маҳсулотлари етиштирувчилар зиммасига юкланади.
XS
SM
MD
LG