Линклар

Бостон полицияси Россия разведкасидан огоҳлантирув олмаган


Жоҳар (чапда) ва Темурлан Царнаев Бостон марафони пайтида.

Жоҳар (чапда) ва Темурлан Царнаев Бостон марафони пайтида.

Бостон полицияси раҳбари Эдвард Дэвис АҚШ Конгрессидаги тинглов пайтида Темурлан Царнаев борасида Россия разведкасидан ҳеч қандай огоҳлантирув олмаганини маълум қилди.

Собиқ сенатор Жозеф Либерман АҚШ махсус хизматларини ўзаро мувофиқлаштирилмаган фаолиятда айблади. Либерманнинг айтишича, махсус хизматлар ўзаро ҳамкорлик қилганларида Бостондаги портлашларнинг олдини олиш мумкин бўлар эди. Унга кўра, Россия ҳукумати АҚШ Федерал тергов бюроси ва Марказий Разведка хизматини 2011 йилда Темурлан Царнаев радикал исломий қарашларга эга эканидан огоҳлантирган.

Ака-ука Темурлан ва Жоҳар Царнаевлар 15 апрел куни Бостон марафони пайтида содир этилган портлашларни уюштирганликда айбланмоқда. Темурлан Царнаев 19 апрел куни полиция билан отишма пайтида ўлдирилган. Жоҳар Царнаев эса қўлга олинган. Бостон портлашларида уч одам ҳалок бўлган ва 260 дан ортиқ одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG