Линклар

logo-print

Британия ва Россия раҳбарлари Сурия масаласини муҳокама қилади


Суриядаги вазият Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва Россия президенти Владимир Путин музокаралари кун тартибидаги асосий масала бўлади.

Икки давлат раҳбарлари 10 май куни Сочи шаҳрида учрашади. Британия Сурия исёнчиларини қўллаб-қувватлаб келади, Россия эса Сурия ҳукуматининг яқин ҳамкори ҳисобланади.

Кэмерон учрашув арафасида Россия ва АҚШнинг Сурия масаласида турли нуқтаи назарга эга бўлган барча томонларни халқаро анжуманга йиғиш қўшма ташаббусини қувватлашини билдирди.анжуманда Сурияда барқарорликўрнатиш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бироқ Сурия Миллий мухолифат коалицияси президент Башар ал-Асад иштирок этадиган ҳар қандай музокараларда қатнашмаслигини эълон қилган.

Сурияда икки йилдан бери давом этаётган ҳукумат кучлари ва қуролланган мухолифат ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 70 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG