Линклар

Ангела Меркел кутилмаганда Афғонистонга келди


Расмийларга кўра, Ангела Меркел жума куни немис қўшинлари жойлашган Мозори Шариф шаҳрига учиб келган.

Расмийларга кўра, Ангела Меркел жума куни немис қўшинлари жойлашган Мозори Шариф шаҳрига учиб келган.

Германия Канцлери Ангела Меркел кутилмаганда Афғонистонга келди. Расмийларга кўра, Меркел жума куни немис қўшинлари жойлашган Мозори Шариф шаҳрига учиб келган.

Бундан олти кун аввал Толибон жанггарилари билан тўқнашувда Германия аскари ҳалок бўлган эди. У кейинги икки йил ичида ҳалок бўлган биринчи немис аскари бўлди.

Германия Афғонистондаги 4300 кишилик контингентини 2014 йилнинг охирига қадар, НАТО етакчилигидаги халқаро қўшинлар билан бирга олиб чиқиши режалаштирилган. Лекин Германия ҳукумати 2014 йилдан кейин ҳам афғон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 800га яқин қўшинини Афғонистонда қолдириш масаласини кўрмоқда.

Германия Афғонистондаги амалиётлари мақсадлари учун Ўзбекистоннинг Термиз ҳаво базасидан фойдаланади.
XS
SM
MD
LG