Линклар

logo-print

Оқ уй: АҚШ Афғонистонда доимий ҳарбий базаларни сақлаб қолиш ниятида эмас


Оқ уй расмийлари Қўшма Штатларнинг "Афғонистонда доимий ҳарбий базаларга эга бўлиш нияти йўқ", дея баён қилди.

Оқ уй матубот котиби Жэй Карни пайшанба куни қилган чиқишида 2014 йилда халқаро қўшинларнинг аксари Афғонистонни тарк этгач, АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий ҳозирлиги "фақатгина Афғонистон ҳукумати таклифи билан бўлади", дея таъкидлади.

Унинг айтишича, ҳозирда муҳокама қилинаётган хавфсизлик келишуви АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги ускуна ва иншоотлардан фойдалана олиш масаласини ўз ичига олади.

Оқ уй баёноти Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг пайшанба куни Қўшма Штатлар 2014 йилдан кейин мамлакатда тўққизта ҳарбий базани сақлаб қолмоқчи, дея таъкидлаши ортида янгради.

Карзай ўз ҳукумати АҚШ базалари сақланиб қолишини маъқуллаши учун қатор шартларни илгари сурмоқда, жумаладан, АҚШ ҳукуматидан Афғонистон хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш, қуролли кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва узоқ муддатли иқтисодий ёрдам кўрсатилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG